- Кушимча маълумотлар
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМА
Изоҳ: Жамиятнинг мазкур ташкилий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПҚ-4720 сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва 2023 йил 23 июнда акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган.
- Кушимча маълумотлар
РАҲБАРИЯТ
Директор - Ярикулов Джахонгир Нурмаматович
1981 йилда Навоий вилоятида туғилган. Миллати – ўзбек. 2023 йил июль ойидан ҳозирги кунгача "Қўқон биокимё"акциядорлик жамияти директори лавозимида ишлаб келмоқда. 1елмоқда.
Маълумоти – олий.
Тел: +99873-5154100;
Факс: +99873-5154100
E-mail: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Фуқароларни қабул қилиш куни:
Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни соат 15:00 дан 17:00 гача.
Бириктирилган хизмат машинаси: 40707GAA EQUINOX AT (QORA MOZAIKA)
- Кушимча маълумотлар
БИЗ ҲАҚИМИЗДА
Ўзбекистон ҳукумати томонидан ижтимоий-иқтисодий йўналишда амалга оширилаётган сиёсат халқ фаровонлигини юксалтириш, унинг моддий ва маънавий эхтиёжларини қондиришга қаратилган. Аввало, ушбу вазифани амалга оширишнинг асосий омилларидан бири – мамлакатда саноатни ривожлантириш йўли билан халқимизнинг турмуш даражасини янада яхшилашни таъминлашга катта эътибор берилмоқда. Натижада иқтисодий ислохотларнинг устувор йўналишларини амалга ошириш,ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларлари ўсишига эришиляпти ва бунга яққол мисоллардан бири «Қўқон биокимё» акциядорлик жамиятида Ўрта Осиё худудида энг катта бўлган озуқа этил спирти ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлигидир.
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги қонунига, Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 26 ноябрдаги №511-сонли "2000-2001 йилларда хорижий инвесторларни жалб қилган холда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги қарорига, Кўчмас мулк ва инвестициялар агентлигининг хулосасига хамда «Қўқон» ишлаб чикариш бирлашмаси мехнат жамоасининг аризасига биноан Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулкини Бошқариш ва Тадбиркорликни Қўллаб Қувватлаш Давлат Қўмитасининг 2000 йил 10 октябрдаги№153к-ПО сонли буйруғига асосан «Қўқон» ишлаб чикариш бирлашмаси «Қўқонспирт» очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилди. 2020 йилда «Қўқонспирт» акциядорлик жамиятининг фирма номи «Қўқон биокимё» акциядорлик жамияти этиб ўзгартирилди.
Қайта ихтисослаштирилган корхонанинг биринчи навбати 1995 йилда ишга туширилди ва унинг ишлаб чиқариш қуввати 1642,8 минг декалитр йилига ташкил қилган эди. 2000 йилда эса корхонанинг иккинчи навбати ишга туширилиб, озука этил спирти ишлаб чикариш қуввати 821,4 минг декалитрни ва жами 2464,2 минг дални ташкил этди. 2012 йилда Ҳукуматимизнинг саноат корхоналарни модернизация қилиш дастурига мувофиқ, Италиянинг “Frilli Impianti” ва “MDT” корхоналаридан сотиб олинган спирт ишлаб чиқариш технологиялари биринчи навбат спирт ишлаб чиқариш цехида эски ускуналарни ўрнида ишга туширилди. Натижада ишлаб чиқариш қуввати йилига 2828,9 минг декалитрга етказишга эришилди. 2015 йилда биринчи навбат спирт ишлаб чиқариш цехида навбатдаги модернизация дастурига мувофиқ Италиянинг “Frilli Impianti” компаниясидан олинган янги спирт ишлаб чиқариш линияси ўрнатилди. Натижада корхонанинг спирт ишлаб чиқариш линиялари тўлиқ янгиланди хамда ишлаб чиқариш қувватлари сезиларли даражада ортди. Бугунги кунда лойиҳавий ишлаб чиқариш қуввати йилига 4020,0 минг декалитрни ташкил этади.