ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁН


Ишлаб чиқариш технологик схемаси

"Қўқон биокимё" АЖнинг спирт ишлаб чиқариш цехининг лойиҳавий қуввати йилига 4020,0 минг дални ташкил этади.

Дондан спирт олиш технологик жараёнида дон крахмалини ферментацавий гидролиз қилишда, иссиқ сув обработкасидан ўтган ва ачитишдан ҳосил бўлган шакар дрожжаси асосида олинади.

Ишлаб–чиқаришда  дондан  ректификатланган этил спиртини олиш қуйидагича:

  • Подработочный бўлими, элеватордан тозаланган донни қабул қилиб, уни майдалаб ун ҳолатида қайнатгичларда қайнатиб олади:
  • Пишириш  бўлими, дон хом – ашёсини қайнатиб олиш учун мўлжалланган:
  • Хамиртуруш бўлими, ишлаб–чиқариш хамтурушларини олишга мўлжалланган:
  • Ачитиш бўлими, совитиб шакарлаштирилган массани ачитиш учун мўлжалланган:
  • Аппарат бўлими, брагоректификацион қурилмаларини ёқиб ачитқини, эпюрацион, ректификацион колонна дефлегматорлари, конденсаторлари ва холодильниклари орқали этил спиртини ректификатлаб хайдаб беради.
  • Қуйиш бўлими, аппарат бўлимидан спиртни ўлчагич ва йиғиш  группалари орқали қабул қилиб ва 1,5 кунлик захира йиғишга мўлжалланган.
  • Спиртсақлагичлар ва чиқариш булими, спиртни сақлаш, бош этил спирти фракциясига мўлжалланган (ЭАФ). Спирт сақлаш омборхонасидан спирт-ректификат, ЭАФ автоулов ёки темир йўл орқали харидорларга жўнатилади.
  • Барда тарқатгич бўлими, бардани аппарат бўлимидан қабул қилиб олиб уни истеъмолчиларга сотади.

       Ишлаб–чиқаришни электроэнергия, иссиқлик, сув, хом–ашё, ферментлар билан таъминловчи ёрдамчи цехлар мавжуд, яъни (электртаъминот, иссиқлик таъминот, сув таъминот ва канализация, фермент препарат цехи, элеватор хўжалиги, углекислота цехи).