ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН МАҲСУЛОТЛАР


Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисида маълумот 

«Қўқон биокимё» АЖнинг асосий ишлаб чиқарадиган маҳсулоти озуқа этил спиртидир. Корхона озуқа этил спиртини узлуксиз икки сменада ишлаб чиқаради. Регламент  бўйича икки хил этил спирти ишлаб чиқарилади.

-     «Люкс» навли спирт

-     «Альфа» навли спирт

Чиқарилаётганган спирт маҳсулотидан юқори сифатли ликёр маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ва тиббиётда кенг фойдаланилади.

Асосий маҳсулотдан ташқари ишлаб чиқариш даврида иккиламчи маҳсулотлар ҳам чиқади, ушбу маҳсулотлардан ҳалқ хўжалигида кенг фойдаланилади.

Этил спиртини бош фракцияси (эфир альдегид фракцияси) ректификат спиртини, техник ва денатурат спиртини  олишда қўлланилади.

Сивуш ёщи фармацевтикада, лок-буёқчиликда ва хўжаликларда ишлатиладиган техник спирти олинишида ишлатилади.

Диоксид углероди (углекислый газ) газланган ичимликлар ишлаб чиқаришда, озуқа ва техникасаноатида, қаттиқ ҳолатда эса хладагент тариқасида қўлланилади.

Барда чиқиндиси ва кепак ҳозирги пайтда чорвачиликда ем сифатида ишлатилмоқда.

Глютен (клейковина) маҳсулоти асосан кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўлланилади. Глютен (клейковина) маҳсулотини https://cooperation.uz портали орқали сотиб олиш мумкин.

Ишлаб чиқарилаётган озуқа этил спирти, углерод диоксиди ва барда чиқиндисини https://uzex.uz порталидан ҳарид қилиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш сохасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида» ги ПФ-6033-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августда тасдиқланган, «Истемол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти лицензиялаш тартиби тўғрисида» ги 707 сонли карори 2-боб 7 банди ва с-кичик бандида истеъмол ва этил спирти 2021 йил 1 июлдан бошлаб реал вакт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) билан жихозланиши белгиланган. «Қўқон биокимё» АЖ юқорида келтирилган қарорларни ижросини таъминлаш мақсадида, Сиздан жорий 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб этил спиртини ташиш транспорт воситасида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) ўрнатилган бўлиши лозимлиги тўғрисида огохлантиради.

Маълумот учун телефон: +998-735154114

«Қўқон биокимё» АЖда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рўйҳати:

 

Маҳсулот номи

Тури

Ўлчов бирлиги

Сотиб олиш учун ҳавола 

Озуқа этил спирти

«Люкс»

Ректификатланган этил спирти O'z DSt 3115:2016

дал

 

 

 

https://uzex.uz/trade/offer/45297 

Озуқа этил спирти

«Альфа»

https://uzex.uz/trade/offer/45298 

Эфир алдегид фракцияси (ЭАФ) маҳсулоти

 

 

Сивуха ёғи

 

 

Глютен (клейковина)

   кг https://uzex.uz/trade/offer/29619 

Тайёр маҳсулот чиқиндиси (барда)

 

 тонна

https://uzex.uz/trade/offer/59158 

Кепак   кг  
Углекислота гази (СО2) цистерна тн https://uzex.uz/trade/offer/59159 
баллон кг