АКЦИЯЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ


 14.04.2023 йил

«QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорларининг 2023 йил 7 апрелдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорининг 7.1-бандига мувофиқ:

«QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорлари ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилганда ҳамда мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият томонидан қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида 3987 сўм бозор нарҳида қайтариб сотиб олиниши белгиланган.

Жамият томонидан олинадиган акциялар учун хақ тўлаш пул маблағлари кўринишида нақдсиз шаклда жамият хисоб-рақами орқали амалга оширилади.

Агар Сиз ўзингизга тегишли оддий акцияларни «QO’QON BIOKIMYO» АЖ томонидан олинишига ижобий қарор қабул қилган бўлсангиз, яшаш жойингиз ҳамда қайтариб сотиб олиш бўйича талаб этиладиган акциялар сонини кўрсатган ҳолда ёзма мурожаатингизни «QO’QON BIOKIMYO» АЖ манзилига юборишингиз сўралади.

Қўшимча маълумотларни олиш учун «QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорлар билан корпоратив алоқалар хизматига мурожаат этишингиз мумкин.

Манзил: Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчаси. 150700

Тел: 73-5154100, электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

жамиятнинг расмий веб сайти www.kokandbiokimyo.uz


10.03.2023 йил

ХАБАРНОМА!

«FIRST PREMIUM ALLIANCE» МЧЖ томонидан «ҚЎҚОН БИОКИМЁ» АЖ АКЦИЯДОРИЛАРГА УЛАРНИНГ АКЦИЯЛАРИНИ СОТИБ ОЛИШГА ТАКЛИФИ


 

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва «Қўқон биокимё» АЖ уставига асосан жамиятнинг жойлаштирилган акцияларини сотиб олиш қуйидаги холларда амалга оширилади:

I. акциядорлар умумий йиғилишининг жойлаштирилган акцияларнинг бир қисмини олиш ва ушбу акцияларнинг умумий сонини камайтириш йўли билан Жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисидаги қарорига кўра;

II. акцияларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида жамиятнинг кузатув кенгаши қарорига кўра;

III. акциядорларнинг талабига кўра, агар улар акциядорларнинг умумий йиғилишида қуйидаги қарорлар қабул қилишда қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса:

а) Жамиятни қайта ташкил этиш;

б) жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш;

в) Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида«ги қонунининг 84-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш;

г) Жамиятнинг уставига овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чекловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш.

Жамият томонидан ўз акцияларининг олиниши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, мустақил равишда ёки қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари орқали амалга оширилади.