"QO’QONSPIRT" Акциядорлик жамиятининг 2018 йил якуни бўйича Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (ХМҲС) асосида тузилган молиявий ҳисоботларини Халқаро аудит стандартларига (ХАС) мувофиқ ташқи аудит текширувидан ўтказиш учун танлов эълон қилади:

 

«Қўқонспирт» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

2018 йил 22 июн куни соат 14-00 да Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри,

Муқимий шаҳарчасида жойлашган «Қўқонспирт» АЖ мажлислар залида

2017 йил якунлари натижаларига бағишланган «Қўқонспирт» акциядорлик жамияти

АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТАДИ.

“Қўқонспирт” АЖ акциядорларига ЭСЛАТМА!

Акцияларни сотиб олиш муддати якунланмоқда.

Ҳурматли акциядорлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги «Юқори сифатли этил спирти ва ликёр-арақ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3263 сонли қарори ижроси ва “Қўқонспирт” АЖ акциядорларининг 2017 йил 26 декабрда ўтказилган навбатдан ташқари умумий йиғилишида “Қўқонспирт” АЖ ўзи жойлаштирган оддий акцияларнинг бир қисми             808 190 460 дона оддий акцияларни жамият томонидан олиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Яқинлашиб келаётган 2018 йилги Навруз байрами муносабати билан «Қўқонспирт» АЖда ишлаётган ишчи хизматчилар ўртасида корхонада жойлашган соғломлаштириш комплексида спорт мусобақасига старт берилди.

Бунда спортнинг шахмат, шашка, арқон тортиш, воллейбол ва бошқа турлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда. Ғолибларга жамият ва касаба уюшмаси томонидан қимматбахо совғалар топширилиши кўзда тутилган.

 

 

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

 

"QO’QONSPIRT" акциядорлик жамияти устав фондида жамиятнинг улуши мавжуд бўлган ҳўжалик жамиятларини бозор бахосини аниқланиши бўйича баҳоловчи ташкилот "Business Expert" МЧЖ томонидан тақдим этилган Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш учун танлов эълон қилади:

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги «Юқори сифатли этил спирти ва ликёр-арақ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3263 сонли қарори ижроси ва “Қўқонспирт” АЖ акциядорларининг 2017 йил 26 декабрда ўтказилган навбатдан ташқари умумий йиғилишида “Қўқонспирт” АЖ ўзи жойлаштирган оддий акцияларнинг бир қисми 808 190 460 дона оддий акцияларни жамият томонидан олиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

«Қўқонспирт» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

2018 йил 25 январь куни соат 14-00 да Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Муқимий шаҳарчасида жойлашган «Қўқонспирт» АЖ мажлислар залида

акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

2017 йил 7 декабр куни «Qo’qonspirt» акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан байрами тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда жамият бошқарув раиси в.в.б И.Абдуллаев сўзга чиқиб, жамият ишчи ходимларини байрам билан табриклади. Шундан сўнг тадбирнинг тақдирлаш қисмига ўтилиб, жамиятнинг бир қатор ишчи хизматчилари ҳалол меҳнати, намунали хулқи ва фидокорона хизматлари учун қимматбахо совғалар ҳамда файрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.