Ўз ваколати доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.
Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорлари бажарилишини ташкил этиш.
Жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларнинг бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш.
Жамият шартнома мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш.
Ходимларга иш ҳақини ўз вақтида тўлаш, меҳнат унумдорлигини ўсишини, Жамият фойда олишини ва фойда ўсишини таъминлаш.
Жамиятга берилган ва контрагентлар билан тузилган шартномалар асосида олинган ресурслардан мақсадли ва самарали фойдаланишни, асосий ва айланма маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш.
Жамият фаолиятида қонунийликни таъминлаш.
Тегишли идораларга топшириладиган йиллик ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек акциядорлар, кредиторлар ва бошқа маълумот олувчиларга жўнатиладиган маълумотлар ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш.
Жамият тафтиш комиссияси ва жамият аудиторининг талабига кўра жамият молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тўсиқсиз тақдим этиш.
Давлат статистика ҳисоботлари тўлиқлигини ва уларнинг тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш.
Жамиятнинг таркибий тузилмасига кирадиган корхоналар ва таркибий бўлинмаларнинг самарали ҳамкорлик қилишини таъминлаш.
Жамиятнинг тижорий сирини ташкил этувчи ахборотни сир сақлаш, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса. Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати кузатув кенгаши томонидан аниқланади.
Хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборотнинг Жамият ходимлари томонидан сир сақланишини таъминлаш.
Жамиятни малакали кадрлар билан таъминлаш, жамият ходимларининг билимлари, малакалари, тажрибалари ва қобилиятларидан яхшироқ фойдаланиш юзасидан чора-тадбирлар кўриш.
Меҳнат ва технология интизоми сақланишини, ижтимоий кафолатларга риоя қилинишини ва жамият ходимлари меҳнати муҳофаза қилиниши ни таъминлаш.
Тел: +99873-5154100; Факс: +99873-5154100 E-mail: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Фуқароларни қабул қилиш куни:
Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни куни соат 15:00 дан 17:00 гача.