«Қўқонспирт» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!
«Қўқонспирт» АЖ кузатув кенгашининг 2016 йил 13 июндаги мажлис қарорига «Қўқонспирт» АЖ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ 2016 йил 18 июн кунидан 2016 йил 28 июн кунига кўчирилди. «Қўқонспирт» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига! 2016 йил 28 июн куни соат 10-00 да Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Муқимий шаҳарчасида жойлашган «Қўқонспирт» АЖ мажлислар залида 2015 йил якунлари натижаларига бағишланган «Қўқонспирт» акциядорлик жамияти акциядорларнинг йиллик умумий ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтади.
Йиғилиш КУН ТАРТИБИ:
1. 2015 йил якунига бағишланган «Қўқонспирт» АЖ акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши Регламентини тасдиқлаш.
2. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
3. Жамият Кузатув кенгашининг 2015 йилда амалга оширган ишлари ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва корпоратив бошқарув талабларини бажарилиши бўйича ҳисоботларини тасдиқлаш.
4. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2015 йил якуни бўйича жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес режа бажарилиши тўғрисида ҳисоботини тасдиқлаш.
5.Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари ҳисоб- варағини тасдиқлаш ҳамда 2015 йил молиявий – хўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш, дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли, тартиби ва муддатларини белгилаш.
6. 2015 йил якуни бўйича жамият ташқи аудиторининг хулосасини тасдиқлаш.
7. 2015 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг хулосасини тасдиқлаш.
8. Жамият кузатув кенгаши ва ижро органи аъзоларини 2015 йил якуни бўйича рағбатлантириш;
9. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш ҳамда уларга ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ ва тўловлар миқдорини белгилаш.
10. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ҳамда уларга ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш.
11. Жамият бошқарув раисини сайлаш ва у билан меҳнат шартномасини тузиш.
12. Жамият ижро органи аъзолари таркибини тасдиқлаш ва улар билан меҳнат шартномасини тузиш.
13. Жамиятнинг 2016 йил учун тузилган бизнес режасини тасдиқлаш.
14. Жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.
15. Корпоратив бошқарув кодексини жорий этиш.
16. Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилганлиги тўғрисида хабар бериш шаклини тасдиқлаш.
17. Жамиятнинг ички ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида:
- Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);
- Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);
- Тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);
- Ижроия органи тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);
- Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
- Ички назорат тўғрисидаги низом;
- Ахборот сиёсати тўғрисидаги низом;
- Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом;
- Ички аудит хизмати тўғрисидаги низом;
- Жамиятнинг Миноритар акциядорлар қўмитаси тўғрисидаги низом;
- Саноқ комиссияси тўғрисидаги низом;
- Жамият Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш (ёки жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш).
18. Жамиятда Миноритар акциядорлар қўмитасини ташкил этиш, уларни сонини белгилаш, аъзоларини сайлаш ҳамда тасдиқлаш.
19. Жамият акциядорларининг 13.06.2015 йилдаги навбатдаги умумий йиғилиш қарорининг 20.1. бандига ўзгартириш киритиш ҳамда 27.11.2015 йилдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорининг 4 ва 5 бандларини қайта кўриб чиқиш.
20. Жамиятнинг 2014 ва 2015 йил якуни бўйича олинган соф фойдасидан устав фондини оширишга ажратилган қисмини капитализация қилиш орқали жамият устав фондини кўпайтириш. Қўшимча чиқариладиган акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддатлари ва шартларини белгилаш.
21. Жамиятнинг қўшимча акциялар чиқарилиш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш;
22. Акциядорлар ёки уларнинг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри даъво қилиш учун белгиланган муддатда талаб қилиб олинмаган 2012 йил якуни бўйича ҳисобланган дивидендларни жамият ихтиёрида қолдириш.
23. «Zavkom international», «Flottweg SE» ва «VetterTec» компаниялари билан ўзаро боғланган шартномаларни тузиш ва расмийлаштиришни маъкуллаш. Ушбу шартномаларни молиялаштириш учун АТБ “Ўзсаноатқурилишбанки” Қўқон филиалидан умумий нархи 11.402.000,0 (ўн бир миллион тўрт юз икки минг) Евро доирасида (шу жумладан сўм эквивалентида) узоқ муддатли кредит шартномасини тузишни маъқуллаш ва олинадиган кредит шартномаси мажбуриятларини бажаришни таъминлаш мақсадида гаровга қўйиш учун тақдим қилинадиган «Қўқонспирт» АЖга тегишли мол-мулклар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида.
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, диферсификация ва модернизация қилинишини таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПФ-4707 сонли фармони ижроси бўйича «Қўқонспирт» АЖда буғдой клейковинасини (глютен) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш учун АТБ “Ўзсаноатқурилишбанки” Қўқон филиалидан кредит олиш муносабати билан хамда «Zavkom international», «Flottweg SE» ва «VetterTec» компаниялари билан шартномалар тузиш билан юзага келадиган йирик битимлар тузиш тўғрисида.
25. Аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 62-моддаси талабларига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга электрон почта орқали юборилиши белгиланган. Шу муносабат билан ўзингизнинг электрон почта манзилингизни жамиятнингБу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. электрон почтасига тақдим этишингизни сўраймиз.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2016 йил 28 Июн куни соат 08-00 дан 09-30 гача амалга оширилади. Акциядорлар йиғилишига жисмоний шахслар шахсини тасдикловчи хужжатлари билан, вакиллари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик акциядорлар эса ишончнома билан келишлари шарт.
Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга акциядорлар рўйхати 22.06.2016 й холатига тузилади.
Қўшимча Маълумотлар Учун:
Жамият расмий корпоратив веб сайти: www.kokandspirt.uz
Электрон почта манзили:Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. .
Телефон: (0-373) 551-06-59
«Қўқонспирт» АЖ КУЗАТУВ КЕНГАШИ