ҲУРМАТЛИ, АКЦИЯДОРЛАР!

businessplan.jpg«Қўқонспирт» АЖда Сизнинг манфаатларингизни ҳимоя қилиш учун ташкил этиладиган Миноритар Акциядорлар Қўмитаси аъзолигига номзодларни  танлашда ўз фикрингизни билдиришингиз учун Сизни 2016 йил 24 март куни соат 11-00 «Қўқонспирт» АЖнинг Мажлислар залида жамиятнинг акциядорларидан иборат ташаббускор гуруҳ томонидан ташкил этиладиган йиғилишга келишингиз сўралади.

 

Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги  Қонунининг 82-моддасига кўра акциядорлик жамиятларда миноритар (яъни, кам миқдорда акцияларга эга бўлган) акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Миноритар акциядорлар қўмитаси ташкил этилиши мумкинлиги кўзда тутилган.

«Қўқонспирт» АЖда Сизнинг манфаатларингизни ҳимоя қилиш учун ташкил этиладиган Миноритар Акциядорлар Қўмитаси аъзолигига номзодларни  танлашда ўз фикрингизни билдиришингиз учун Сизни 2016 йил 24 март куни соат 11-00 «Қўқонспирт» АЖнинг Мажлислар залида жамиятнинг акциядорларидан иборат ташаббускор гуруҳ томонидан ташкил этиладиган йиғилишга келишингиз сўралади.

Йиғилишда кўриладиган масалалар:

  1. Миноритар акциядорлар қўмитаси ҳақида маълумот бериш, уни ташкил этиш тартиби, таркибини белгилаш тўғрисида маълумот алмашиш;
  2. Миноритар акциядорлар қўмитасини Низоми лойиҳасини муҳокама қилиш, муҳокама натижасидаги ўзгариш ва қўшимчалар билан уни Умумий мажлисда тасдиқланишига учун тафсия этиш;
  3. Миноритар акциядорлар қўмитасини аъзолигига номзодлар рўйхатини тузиш уни Умумий мажлисда тасдиқланишига учун тавсия этиш;
  4. Бошқа масалалар.

“Қўқонспирт” АЖ Акциядорлар билан корпоратив алоқалар бўлимида “Миноритар акциядорлар қўмитасини Низоми” лойихаси билан танишингиз мумкин.

Ҳурматли акциядор, агар ўзингиз келишгингизга имкон булмаса, нотариал тасдиқланган ёзма шаклдаги Ишончнома билан уз фикрингизни билдиришингиз учун ишончли вакилингизни жўнатишингиз мумкин.

 

«Қўқонспирт»  АЖнинг акциядорларидан иборат ташаббускор гуруҳи.