"QO’QONSPIRT" Акциядорлик жамияти ички аудиторлик хизмати аудитори лавозимига ички аудиторлик малака сертификатига эга жисмоний шахслар учун танлов эълон қилади:

Ички аудитор хизмати аудиторига қуйидаги талаблар қўйилади:

- Ички аудиторнинг малака сертификатига (сертификат хар йиллик малака ошириш курсларидан ўтганлигини тасдикловчи Гувохномалар билан тасдикланган холда) эга бўлиши;

 

- Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумотга эга бўлиши;

- Охирги ўн йилнинг камида икки йилида бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида амалий (ёхуд Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида  муаълимлик) иш стажига эга булиши;

- Microsoft Offiсe дастурларида, шунингдек 1-С Бухгалтерия дастурида (камида фойдаланувчи сифатида) ишлаш тажрибасига эга бўлиши лозим.

Танловда қатнашишни ҳохловчилар ўз ҳужжатларини 2016 йил 1 сентябргача жамиятга шахсан келтириб беришлари, шунингдек почта орқали ёки электрон почта орқали юборишлари мумкин.

"QO’QONSPIRT" АЖ Ички аудиторлик хизматига аудитор танлаш ҳужжатларни қабул қилиш якунлангандан сўнг жамият кузатув кенгашининг яқин орада ўтказиладиган мажлисида кўриб чиқилади.

Ҳужжатларни юбориш учун Манзил :

Ўзбекистон Республикаси, 150700, Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Муқимий шаҳарчаси "QO’QONSPIRT" АJ маъмурий биноси

Танлов буйича қўшимча маълумотлар учун:

Tелефон/факс: (0 373) 551-06-59

Жамият корпоратив веб сайти: www.kokandspirt.uz

Электрон почта манзил: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.