«Қўқонспирт» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

2018 йил 25 январь куни соат 14-00 да Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Муқимий шаҳарчасида жойлашган «Қўқонспирт» АЖ мажлислар залида

акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

 

Йиғилиш кун тартиби:

1. Умумий йиғилиши Регламентини тасдиқлаш.

2. «Қўқонспирт» АЖнинг «Хавоқанд Қўқон» МЧЖдаги улушини баланс нархида «Қўқон минтақавий темир йўл узели» УК балансига беғараз тарзда ўтказиб бериш тўғрисида.

3. «Қўқонспирт» АЖни «Қўқон-1912» ФК устав фондига киритган улушини жамиятга қайтариб олиш ҳамда «Қўқон-1912» ФКни таъсисчилигидан чиқиш тўғрисида.

Акциядорларни руйхатга олиш соат 13-00дан 13-45 гача бўлиб ўтади. Акциядорлар шахсни тасдиқловчи хужжат билан келиши сўралади. Акциядорлар йиғилишига жисмоний шахслар шахсини тасдикловчи хужжатлари билан, вакиллари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик акциядорлар эса ишончнома билан келишлари шарт. Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга акциядорлар рўйхати – 19.01.2018 йил холатига тузилади.

Қўшимча Маълумотлар Учун:

Жамият расмий корпоратив веб сайти: www.kokandspirt.uz

Электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак..

Телефон: (0-373) 515-41-00

 

«ҚЎқонспирт» АЖ КУЗАТУВ КЕНГАШИ