ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

 

"QO’QONSPIRT" акциядорлик жамияти устав фондида жамиятнинг улуши мавжуд бўлган ҳўжалик жамиятларини бозор бахосини аниқланиши бўйича баҳоловчи ташкилот "Business Expert" МЧЖ томонидан тақдим этилган Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш учун танлов эълон қилади:

 

 

Танловда қатнашишни ҳохловчилар ўз тижорий таклифларини 2018 йил
15 февралга қадар жамиятга шахсан келтириб беришлари ёки почта алоқа тармоғи орқалик юборишлари мумкин.

Танлов ҳужжатларини тақдим этишнинг охирги муддати: 2017 йил 15 феврал
соат 12-00.

Танлов ҳужжатлари "QO’QONSPIRT" акциядорлик жамияти бошқарув ижроия органи томонидан ўтказиладиган  мажлисда кўриб чиқилади.

ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ:

  • Бахоловчи фаолиятини профессионал амалга ошириш бўйича тегишли лицензияга эгалиги;
  • Махаллий ва хориж бозоридаги тажрибаси;
  • Бахоловчи фаолиятини амалга ошириш, экспертиза ўтказиш, корпоратив бошқарув тамойиллари бўйича билим ва малакага эга бўлиши керак.

Мустақил баҳолаш ташкилотининг тижорат таклифи ёпиқ мухрланган конвертда қуйидаги танлов хужжатлари рўйхати билан тақдим этади:

- Мустақил баҳолаш ташкилоти тўғрисида қисқача ахборот;

- Мустақил баҳолаш ташкилотининг хат-аризаси;

- Экспертиза ўтказадиган асосий экспертларнинг малакалари ҳақида маълумотлар;

- Экспертиза ўтказиш тартиби ва муддати;

- Экспертиза хизматларига тўланадиган тижорат таклифлари (хизмат хақлари);

- Экспертиза хизматини кўрсатиш хақидаги шартнома лойихаси;

 

 

Ҳужжатларни юбориш учун манзил :

Ўзбекистон Республикаси, 150700, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Муқимий шаҳарчаси "QO’QONSPIRT" АJ маъмурий биноси

Танлов буйича қўшимча маълумотлар учун:

Tелефон/факс: (0 373) 515-41-00

Жамият корпоратив веб сайти: www.kokandspirt.uz

Электрон почта манзил: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.">kokandspirt@vinsanoat.uz

 

Белгиланган муддатлардан кейин юборилган тижорат таклифлари танловда иштирок этмайди.

 

"QO’QONSPIRT" АЖ маъмурияти.