«Қўқонспирт» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

2018 йил 22 июн куни соат 14-00 да Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри,

Муқимий шаҳарчасида жойлашган «Қўқонспирт» АЖ мажлислар залида

2017 йил якунлари натижаларига бағишланган «Қўқонспирт» акциядорлик жамияти

АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТАДИ.

Йиғилиш КУН ТАРТИБИ:

  1. 1.Умумий йиғилиши Регламентини ҳамда саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. 2.Жамият Кузатув кенгашининг 2017 йилда амалга оширган ишлари ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва корпоратив бошқарув талабларини бажарилиши бўйича ҳисоботларини тасдиқлаш.
  3. 3.Жамият ижроия органи раҳбарининг 2017 йил якуни бўйича жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес режа бажарилиши тўғрисида ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. 4.2017 йил якуни бўйича жамият ташқи аудиторининг хулосасини тасдиқлаш.
  5. 5.2017 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг хулосасини тасдиқлаш.
  6. 6.Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари ҳисоб- варағини тасдиқлаш ҳамда 2017 йил молиявий – хўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш, дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли, тартиби ва муддатларини белгилаш.
  7. 7.Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш ҳамда уларга ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ ва тўловлар миқдорини белгилаш.
  8. 8.Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ҳамда уларга ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш.
  9. 9.Жамият бошқарув раисини сайлаш ва у билан меҳнат шартномасини тузиш.
  10. 10.Жамият ижро органи аъзолари таркибини тасдиқлаш ва улар билан меҳнат шартномасини тузиш.
  11. 11.Жамиятнинг 2018 йил учун тузилган бизнес режасини тасдиқлаш.
  12. 12.Акциядорлар ёки уларнинг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри даъво қилиш учун белгиланган муддатда талаб қилиб олинмаган 2014 йил якуни бўйича ҳисобланган дивидендларни жамият ихтиёрида қолдириш.
  13. 13.Аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.
  14. 14.«Қўқонспирт» АЖ томонидан ўзи жойлаштирган оддий акцияларнинг бир қисми 682 274 040 дона оддий акциялар олиниши муносабати билан мазкур 682 274 040 дона оддий хужжатсиз акцияларни бекор қилиш йўли билан «Қўқонспирт» АЖ устав фондини камайтириш тўғрисида.
  15. 15.«Қўқонспирт» АЖ уставига ўзгартиришлар киритиш ва янги тахрирда тасдиқлаш тўғрисида.
  16. 16.Жамиятнинг устав фонди камайтирилиши муносабати билан «Қўқонспирт» АЖнинг акциялар чиқарилуви тўғрисидаги қарорларига ўзгартиришларни киритиш тўғрисида.
  17. 17.Жамиятда 2017 йил якуни бўйича корпоратив бошкарув тизимини мустакил бахоланиши натижаларини кўриб чиқиш тўғрисида.
  18. 18.Умумий йиғилиш якуни бўйича Саноқ комиссияси аъзолари ва йиғилиш котибини рағбатлантириш.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2018 йил 22 Июн куни соат 12-00 дан 13-45 гача амалга оширилади. Акциядорлар йиғилишига жисмоний шахслар шахсини тасдикловчи хужжатлари билан, вакиллари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик акциядорлар эса ишончнома билан келишлари шарт. Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга акциядорлар рўйхати 18.06.2018 йил холатига тузилади.

Қўшимча Маълумотлар Учун:

Жамият расмий корпоратив веб сайти: www.kokandspirt.uz

Электрон почта манзили:Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. .

Телефон: (0-373) 515-41-00

«ҚЎқонспирт» АЖ КУЗАТУВ КЕНГАШИ