«ҚЎҚОНСПИРТ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

 

2018 йил 7 август куни соат 14-00 да Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри,

Муқимий шаҳарчасида жойлашган «Қўқонспирт» АЖ мажлислар залида

 «Қўқонспирт» акциядорлик жамияти акциядорларининг

НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТАДИ.

 

 

Йиғилиш КУН ТАРТИБИ:

1.Умумий йиғилиш Регламентини ҳамда саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2.Жамиятнинг кузатув кенгаши тўғрисидаги ва ижроия органи тўғрисидаги низомларини янги тахрирда тасдиқлаш.

3.Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

4.«Қўқонспирт» АЖ акциядорларининг 25.01.2018 йилдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорининг 2, 2.1 ва 2.2 бандларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш.

5.Жамиятнинг 2017 йил молиявий – хўжалик фаолияти якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш.

6.Жамиятнинг 2016 йиллар ва 2017 йил якуни бўйича олинган соф фойдасидан устав фондини оширишга ажратилган қисмини капитализация қилиш орқали жамият устав фондини кўпайтириш. Қўшимча чиқариладиган акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш тартиби, шартлари ва муддатларини тасдиқлаш.

7.Жамиятнинг қўшимча акциялар чиқарилиш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш.

 

Акциядорларни рўйхатга олиш 2018 йил 7 август куни соат 12-00 дан 13-45 гача амалга оширилади. Акциядорлар йиғилишига жисмоний шахслар шахсини тасдикловчи хужжатлари билан, вакиллари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик акциядорлар эса ишончнома билан келишлари шарт. Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга акциядорлар рўйхати 01.08.2018 йил холатига тузилади.

 

Қўшимча Маълумотлар Учун:

Жамият расмий корпоратив веб сайти: www.kokandspirt.uz

Электрон почта манзили:Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. .

Телефон: (0-373) 515-41-00

«Қўқонспирт» АЖ

КУЗАТУВ КЕНГАШИ