2018 йил 9 август куни «Қўқонспирт» АЖда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги байрами муносабати билан тадбир ўтказилди.
Тадбирда жамият бошқарув раиси И.Абдуллаев, касаба уюшмаси раиси М.Хошимов, ёшлар иттифоқи етакчиси А.Габитов, маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул И.Зияевалар сўзга чиқиб, яқинлашиб келаётганган Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллик байрами билан барчани муборакбод этишди ҳамда мустақиллик даврида босиб ўтилган марралар, юришилган натижалар, шу жумладан жамиятда сўнгги йилларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари тўғрисида сухбатлар қуришди.
Шунингдек тадбирга Филология фанлари номзоди Назиржон Назаров ҳам таклиф этилиб, Олим ва хофизни билан давра сухбати ташкил этилди.
Тадбир сўнггида Назиржон Назаровга 80 йиллик юбилейи муносабати жамият номидан қимматбахо совға тақдим этилди.