«ҚЎҚОНСПИРТ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
 
2019 йил 2 феврал куни соат 14-00 да Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида жойлашган «Қўқонспирт» АЖ мажлислар залида «Қўқонспирт» акциядорлик жамияти акциядорларининг
 
НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТАДИ.
 
 
Йиғилиш КУН ТАРТИБИ:
 
1.«Қўқонспирт» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш Регламентини тасдиқлаш.
2.«Қўқонспирт» АЖнинг тафтиш комиссияси аъзоси ваколатини муддатидан аввал тугатиш ва янги аъзосини сайлаш тўғрисида.
3.«Қўқонспирт» АЖнинг кузатув кенгаши аъзоси ваколатини муддатидан аввал тугатиш ва янги аъзосини сайлаш тўғрисида.
 
Акциядорларни рўйхатга олиш 2019 йил 2 феврал куни соат 12-00 дан 13-45 гача амалга оширилади. Акциядорлар йиғилишига жисмоний шахслар шахсини тасдикловчи хужжатлари билан, вакиллари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик акциядорлар эса ишончнома билан келишлари шарт. Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга акциядорлар рўйхати 29.01.2019 йил холатига тузилади.
 
Қўшимча Маълумотлар Учун:
Жамият расмий корпоратив веб сайти: www.kokandspirt.uz
Электрон почта манзили:Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. .
Телефон: 73 5154100
 
«Қўқонспирт» АЖ
Кузатув кенгаши
 
21.01.2019 йил