«Қўқонспирт» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

2019 йил 22 июнь куни соат 10-00 да Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида жойлашган «Қўқонспирт» АЖ мажлислар залида 2018 йил якунлари натижаларига бағишланган «Қўқонспирт» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

 Йиғилиш КУН ТАРТИБИ:

1. Умумий йиғилиш Регламентини ҳамда саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Жамият Кузатув кенгашининг 2018 йилда амалга оширган ишлари ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва корпоратив бошқарув талабларини бажарилиши бўйича ҳисоботларини тасдиқлаш.

3. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2018 йил якуни бўйича жамиятни ўрта муддатга ривожлантириш стратегиясига эришиши бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес режа бажарилиши тўғрисида ҳисоботини тасдиқлаш.

4. 2018 йил якуни бўйича жамият ташқи аудиторининг хулосасини тасдиқлаш.

5. 2018 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг хулосасини тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари ҳисоб- варағини тасдиқлаш ҳамда 2018 йил молиявий – хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.

7. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш ҳамда уларга ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ ва тўловлар миқдорини белгилаш.

8. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ҳамда уларга ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш.

9. Жамият бошқарув раисини сайлаш ва у билан меҳнат шартномасини тузиш.

10. Жамият ижро органи аъзолари таркибини тасдиқлаш ва улар билан меҳнат шартномасини тузиш.

11. Жамиятнинг 2019 йил учун тузилган бизнес режасини тасдиқлаш.

12. Жамиятнинг 2019 йил молиявий – хўжалик фаолиятини текшириш мақсадида ташқи Аудиторлик ташкилотини танлаш.

13. Акциядорлар ёки уларнинг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри даъво қилиш учун белгиланган муддатда талаб қилиб олинмаган 2015 йил якуни бўйича ҳисобланган дивидендларни жамият ихтиёрида қолдириш.

14. Аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.

15. «Қўқонспирт» АЖда 2018 йил якуни бўйича корпоратив бошкарув тизимини мустакил бахоланиши натижаларини кўриб чиқиш тўғрисида.

16. «Қўқонспирт» АЖ уставини янги тахрирда тасдиқлаш тўғрисида.

17. «Қўқонспирт» АЖнинг 2018 йил якуни бўйича олинган соф фойдасидан устав фондини оширишга ажратилган қисмини капитализация қилиш орқали жамият устав фондини кўпайтириш. Қўшимча чиқариладиган акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш тартиби, шартлари ва муддатларини тасдиқлаш.

18. «Қўқонспирт» АЖнинг қўшимча акциялар чиқарилиш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш.

19. «Қўқонспирт» АЖ бошқарув ва назорат органлари маърузаларининг шакли ва мазмунига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида низомини тасдиқлаш тўғрисида.

20. «Қўқонспирт» АЖнинг акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги,  кузатув кенгаши тўғрисидаги, тафтиш комиссияси тўғрисидаги, ижроия органи тўғрисидаги, ички аудит тўғрисидаги низомларини янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.

21. Умумий йиғилиш якуни бўйича Саноқ комиссияси аъзолари ва йиғилиш котибини рағбатлантириш.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2019 йил 22 июнь куни соат 09-00 дан 09-45 гача амалга оширилади. Акциядорлар йиғилишига жисмоний шахслар шахсини тасдикловчи хужжатлари билан, вакиллари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик акциядорлар эса ишончнома билан келишлари шарт. Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2019 йил 18 июнь холатига тузилади.

Қўшимча маълумотлар учун:

Жамият расмий корпоратив веб сайти: www.kokandspirt.uz 

Электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

Телефон: 73-5154100

«Қўқонспирт» АЖ Кузатув кенгаши.

24.05.2019 йил