«Қўқонспирт» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!
Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида жойлашган «Қўқонспирт» АЖ мажлислар залида 2019 йил 28 сентябр куни соат 10-00 да жамият акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.
Йиғилиш КУН ТАРТИБИ:
- 1. Умумий йиғилиш Регламентини тасдиқлаш.
- 2 «Қўқонспирт» АЖнинг кузатув кенгаши аъзоси ваколатини муддатидан аввал тугатиш ва янги аъзосини сайлаш тўғрисида.
- 3. «Қўқонспирт» АЖнинг тафтиш комиссияси аъзоси ваколатини муддатидан аввал тугатиш ва янги аъзосини сайлаш тўғрисида.
- 4. «Қўқонспирт» АЖ уставини янги тахрирда тасдиқлаш тўғрисида.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2019 йил 28 сентябр куни соат 09-00 дан 09-45 гача амалга оширилади. Акциядорлар йиғилишига жисмоний шахслар шахсни тасдиқловчи хужжатлари билан, вакиллари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик акциядорлар эса ишончнома билан келишлари сўралади.
Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 24.09.2019 йил холатига тузилади.
Қўшимча маълумотлар учун:
Жамият расмий корпоратив веб сайти: www.kokandspirt.uz
Электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Телефон: 73-5154100
«Қўқонспирт» АЖ КУЗАТУВ КЕНГАШИ
04.09.2019