02.11.2020

«QO’QON BIOKIMYO» AJ акциядорлари диққатига!

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Муқимий, «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида жойлашган «QOQON BIOKIMYO» AJнинг мажлислар залида 2020 йил 28 ноябр куни соат 12-00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилиш КУН ТАРТИБИ:

1. «QO’QON BIOKIMYO» AJ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги «Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4805 сонли қарори ижроси тўғрисида.

3. «QO’QON BIOKIMYO» AJнинг жойлаштирилган акцияларини йириклаштириш. Акцияларни йириклаштиришни амалга ошириш тартиби ва шартларини тасдиқлаш.

4. «QO’QON BIOKIMYO» AJнинг янги акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш.

5. «QO’QON BIOKIMYO» AJнинг эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш тўғрисида.

6. «QO’QON BIOKIMYO» AJ уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.

 

Акциядорларни рўйхатга олиш 2020 йил 28 ноябр куни соат 11-00 дан 11-45 гача амалга оширилади. Акциядорлар умумий йиғилишига жисмоний шахс бўлган акциядорлар шахсни тасдиқловчи хужжатлари билан, уларнинг вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик шахс бўлган акциядорларнинг вакиллари эса белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади. Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 24.11.2020 йил холатига тузилади.

 Хабарнома!

Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси талабларига кўра овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш ҳақида, жамиятнинг уставига овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чекловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.

Шу муносабат билан юқоридаги масалалар бўйича  овоз беришда қарши ёки умумий йиғилишда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган акциядорлар ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисмини «QO’QON BIOKIMYO» AJ дан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир. Акциялар белгиланган бозор қиймати бўйича, хар бир дона акция 3 сўм 01 тийиндан қайтариб сотиб олинади. Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги ёзма талаби акциядорнинг яшаш жойи (жойлашган ери) ва унинг қайтариб сотиб олинишини талаб қилаётган акциялар сони кўрсатилган ҳолда жамиятнинг ушбу хабарномада кўрсатилган юридик манзилига ёки электрон почта манзилига акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай юборилиши лозим. Акциялар қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядордан белгиланган муддат тугагандан сўнг ўн ичида сотиб олинади. Акцияларни қайтариб сотиб олиш «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40 ва 41-моддаси талабларини инобатга олган холда амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: (73) 515 41 00

Жамиятнинг юридик манзили:150700, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Муқимий, «Қўқон» эркин иқтисодий зонаси;

Жамият расмий веб сайти: www.kokandbiokimyo.uz

Электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак., Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. 

«QO’QON BIOKIMYO» AJ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

30.10.2020 йил