"QO’QON BIOKIMYO" Акциядорлик жамиятининг 2021 йил якуни бўйича Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (ХМҲС) асосида тузилган молиявий ҳисоботларини Халқаро аудит стандартларига (ХАС) мувофиқ ташқи аудит текширувидан ўтказиш учун танлов эълон қилади:
Танловда иштирок этадиган аудиторлик ташкилотлари:
Миллий сертификатлаш тизимига мувофиқ юқори рейтинг кўрсаткичларига эга бўлиши;
Тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар:
Иштирокчининг танловда иштирок этиш бўйича таклифи ва аудиторлик текширув ўтказишнинг дастлабки қиймати;
Аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг нусхаси;
Аудиторлик компанияси тўғрисидаги маълумот;
Аудиторлик компаниянинг энг йирик мижозлари рўйхати ва соҳада тегишли иш тажрибаси;
Аудиторнинг малака сертификатлари ва бошқа халқаро сертификатлар нусхалари;
суғурта полисининг нусхаси;
Аудит бўйича ХАС (МСА) сертификатига эга бўлиш;
Бошқа хужжатлар.
Танловда қатнашиш учун тижорат таклифлари ёпиқ мухрланган конвертда 22.05.2021 йилгача қабул қилинади:
Ташқи аудиторлик текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш жамият кузатув кенгаши томонидан тавсия қилинган номзодлар асосида акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида кўриб чиқилади.
Таклифларни юбориш учун Манзил :
150700,Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти Қўқон шаҳар, Муқимий шаҳарчаси, "QO’QON BIOKIMYO" АJ маъмурий биноси
Танлов буйича қўшимча маълумотлар учун:
Tелефон: 73 515-41-00
www.kokandbiokimyo.uz, Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Белгиланган муддатлардан кейин юборилган тижорат таклифлари танловда иштирок этмайди.
"QO’QON BIOKIMYO" АЖ маъмурияти
05.05.2021 й