«QO'QON BIOKIMYO» AJ акциядорлари диққатига!

2021 йил 19 июн куни соат 13-00 да Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар, Муқимий шаҳарчасида жойлашган «QO’QON BIOKIMYO» AJ мажлислар залида 2020 йил якунлари натижаларига бағишланган «QO’QON BIOKIMYO» AJ акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилиш КУН ТАРТИБИ:

1. Умумий йиғилиш Регламентини ҳамда саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «QO’QON BIOKIMYO» AJ кузатув кенгашининг 2020 йилда ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботлари ҳамда жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини мустақил ташкилот томонидан бахоланиши якунлари бўйича ҳисоботини эшитиш тўғрисида.

3. «QO’QON BIOKIMYO» AJ ижроия органи раҳбарининг 2020 йил якуни бўйича жамиятни ўрта ва узоқ муддатга ривожлантириш стратегиясига эришиши бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес режа бажарилиши тўғрисида ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.

4. «QO’QON BIOKIMYO» AJда 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича ўтказилган ташқи аудиторлик ҳисоботини ҳамда 2020 йил якуни бўйича жамиятнинг халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботини халқаро аудит стандартлари асосида ўтказилган ташқи аудиторлик ҳисоботларини эшитиш тўғрисида.

5. «QO’QON BIOKIMYO» AJ тафтиш комиссиясининг ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан 2020 йил якуни бўйича тузилган хулосасини эшитиш тўғрисида.

6. «QO’QON BIOKIMYO» AJнинг 2020 йил якуни бўйича тузилган йиллик ҳисоботини, шу жумладан бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботини тасдиқлаш. 2020 йил молиявий – хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш, дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли, тартиби ва муддатларини белгилаш.

7. «QO’QON BIOKIMYO» AJ кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш ҳамда уларга ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ ва тўловлар миқдорини белгилаш.

8. «QO’QON BIOKIMYO» AJ тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ҳамда уларга ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш.

9. «QO’QON BIOKIMYO» AJ бошқарув раисини сайлаш ва у билан меҳнат шартномасини тузиш.

10. «QO’QON BIOKIMYO» AJ ижро органи аъзолари таркибини тасдиқлаш ва улар билан меҳнат шартномасини тузиш.

11. «QO’QON BIOKIMYO» AJнинг 2021 йил учун тузилган бизнес режасини, шу жумладан ўрта ва узоқ муддатга ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.

12. «QO’QON BIOKIMYO» AJнинг 2021 йил молиявий – хўжалик фаолиятини текшириш мақсадида ташқи аудиторлик ташкилотини ва жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича халқаро молиявий ҳисобот стандартлари асосида тузилган молиявий ҳисоботларини халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш мақсадида аудиторлик ташкилотларини танлаш.

13. Аффилланган шахс билан келгусида «QO’QON BIOKIMYO» AJ томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.

14. «QO’QON BIOKIMYO» AJнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида.

15. «QO’QON BIOKIMYO» AJ уставини янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.

16. «QO’QON BIOKIMYO» AJнинг ички ҳужжатларини янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.

17. «QO’QON BIOKIMYO» AJнинг 2019 ва 2020 йиллар якуни бўйича олган соф фойдасининг устав фондини оширишга ажратилган қисмини капитализация қилиш орқали жамият устав фондини кўпайтириш. Қўшимча чиқариладиган акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш тартиби, шартлари ва муддатларини тасдиқлаш.

18. «QO’QON BIOKIMYO» AJнинг қўшимча акциялар чиқарилиш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш.

19. Умумий йиғилиш якуни бўйича Саноқ комиссияси аъзолари ва йиғилиш котибини рағбатлантириш.

 

Акциядорларни рўйхатга олиш 2021 йил 19 июн куни соат 12-00 дан 12-45 гача амалга оширилади. Акциядорлар умумий йиғилишига жисмоний шахслар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан, вакиллари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик акциядорлар эса ишончнома билан келишлари шарт. Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 15.06.2021 йил ҳолатига тузилади.

Қўшимча маълумотлар учун:

Жамият расмий корпоратив веб сайти: www.kokandbiokimyo.uz 

Электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

Телефон: 73-5154100

«QO’QON BIOKIMYO» AJ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

25.05.2021 йил