"QO’QON BIOKIMYO" АЖда 2021 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳоланишини амалга ошириш учун мустақил ташкилот танлаш мақсадида танлов эълон қилади:

 

Танловда қатнашишни ҳохловчилар ўз тижорий таклифларини 2021 йил 10 сентябр соат 16:00 гача жамиятга шахсан келтириб беришлари ёки почта алоқа тармоғидан юборишлари мумкин.

"QO’QON BIOKIMYO" акциядорлик жамиятида корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳоланишини амалга ошириш учун мустақил ташкилотни танлаш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш якунлангандан сўнг жамият кузатув кенгашининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.

Танлов шартлари:

  • - аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ва/ёки қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш бўйича тегишли лицензияга эгалиги;
  • - охирги 3 йиллик ижобий аудиторлик хулосаси мавжудлиги;
  • - махаллий ва хориж бозоридаги тажрибаси;
  • - қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш, корпоратив бошқарув тамойиллари бўйича билим ва малакага эга бўлиши керак. 


Тижорат таклифи ёпиқ мухрланган конвертда қуйидаги танлов ҳужжатлари рўйхати билан тақдим этади:
Мустақил баҳолаш ташкилоти тўғрисида қисқача ахборот;

Мустақил баҳолаш ташкилотининг хат - аризаси;
Баҳолашни ўтказадиган асосий экспертларнинг малакалари ҳақида маълумотлар;
Баҳолаш ўтказиш тартиби ва муддати;
Мустақил баҳолаш хизматларига тўланадиган тижорат таклифлари (хизмат хақлари);
Мустақил баҳолаш хизматини кўрсатиш хақидаги шартнома лойихаси;

Ҳужжатларни юбориш учун манзил:

Ўзбекистон Республикаси, 150700, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри,Муқимий шаҳарчаси. "QO’QON BIOKIMYO" АJ маъмурий биноси

Танлов буйича қўшимча маълумотлар учун:

Tелефон/факс: 735154100

Жамият корпоратив веб сайти: www.kokandbiokimyo.uz

Электрон почта манзил: kokandbiokimyoБу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

16.08.2021 йил