«QO’QON BIOKIMYO» AJ акциядорлари диққатига!

 Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчасида жойлашган «QOQON BIOKIMYO» AJнинг мажлислар залида 2021 йил 25 ноябр куни соат 10-00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

 

Йиғилиш КУН ТАРТИБИ:

1. Навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. “QO’QON BIOKIMYO” АJ уставини янги тахрирда тасдиқлаш тўғрисида.

3. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 12 мартдаги 4-1501-2102/568-сонли ҳал қилув қарорига мувофиқ “Қувасой узумзори агрофирмаси” МЧЖнинг банкрот деб топилиши натижасида тугатилганлиги натижасида олинган зарарни тасдиқлаш тўғрисида

 

Акциядорларни рўйхатга олиш 2021 йил 25 ноябр куни соат 09-00 дан 09-45 гача амалга оширилади. Акциядорлар умумий йиғилишига жисмоний шахс бўлган акциядорлар шахсни тасдиқловчи хужжатлари билан, уларнинг вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик шахс бўлган акциядорларнинг вакиллари эса белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади. Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 19.11.2021 йил холатига тузилади.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: (73) 515 41 00

Жамиятнинг юридик манзили:150700, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Муқимий шаҳарчаси.

Жамият расмий веб сайти: www.kokandbiokimyo.uz

Электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак."> Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

 

«QO’QON BIOKIMYO» AJ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

01.11.2021