«QO’QON BIOKIMYO» AJ акциядорлари диққатига! 

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчасида жойлашган «Qoqon biokimyo» AJ мажлислар залида 2021 йил 6 декабрь куни соат 10-00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

 

Йиғилиш КУН ТАРТИБИ:

1. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш Регламентини тасдиқлаш.

2. “QO’QON BIOKIMYO” АJ Уставини янги тахрирда тасдиқлаш тўғрисида.

3. “QO’QON BIOKIMYO” АJ кузатув кенгаши аъзоларининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида.

4. “QO’QON BIOKIMYO” АJ кузатув кенгаши таркибига аъзоларини сайлаш ҳамда уларга ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ ва тўловлар миқдорини белгилаш тўғрисида.

5. “QO’QON BIOKIMYO” AJ тафтиш комиссиясининг аъзоларнинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида.

6. “QO’QON BIOKIMYO” AJ тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ҳамда уларга ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш.

7. “QO’QON BIOKIMYO” АJнинг “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги низомини янги тахрирда тасдиқлаш тўғрисида.

 

Акциядорларни рўйхатга олиш 2021 йил 6 декaбр куни соат 09-00 дан 09-45 гача амалга оширилади. Акциядорлар умумий йиғилишига жисмоний шахс бўлган акциядорлар шахсни тасдиқловчи хужжатлари билан, уларнинг вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик шахс бўлган акциядорларнинг вакиллари эса белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади. Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 30.11.2021 йил холатига тузилади.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: (73) 515 41 00

Жамиятнинг юридик манзили:150700, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Муқимий шаҳарчаси.

Жамият расмий веб сайти: www.kokandbiokimyo.uz

Электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак."> Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

«QO’QON BIOKIMYO» AJ

КУЗАТУВ КЕНГАШИ

08.11.2021