Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида ХАБАРНОМА
«QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорлари диққатига!
Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчасида жойлашган «Qo’qon biokimyo» AЖ мажлислар залида 2022 йил 1 декабрь куни соат 10:00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.
Йиғилиш КУН ТАРТИБИ:
1. «QO’QON BIOKIMYO» AJ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш Регламентини тасдиқлаш.
2. «QO’QON BIOKIMYO» AJнинг 2022 йил молиявий – хўжалик фаолиятини текшириш мақсадида ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш.
3. «QO’QON BIOKIMYO» AJнинг 2022 йил якуни бўйича халқаро молиявий ҳисобот стандартлари асосида тузилган молиявий ҳисоботларини халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш мақсадида ташқи аудиторлик ташкилотларини танлаш.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2022 йил 1 декабрь куни соат 09-00 дан 09-45 гача амалга оширилади. Акциядорлар умумий йиғилишига жисмоний шахс бўлган акциядорлар шахсни тасдиқловчи хужжатлари билан, уларнинг вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик шахс бўлган акциядорларнинг вакиллари эса белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади. Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 25.11.2022 йил холатига тузилади.
Қўшимча маълумотлар учун телефон: (73)5154100, Жамиятнинг юридик манзили:150700, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Муқимий шаҳарчаси.
Жамиятнинг расмий веб сайти: www.kokandbiokimyo.uz, электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.">Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
«QO’QON BIOKIMYO» AJ КУЗАТУВ КЕНГАШИ
02.11.2022 йил