«QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорлари диққатига!
Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчасида жойлашган «Qo’qon biokimyo» AJ мажлислар залида 2023 йил 28 феврал куни соат 14:00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.
Йиғилиш КУН ТАРТИБИ:
1. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш Регламентини тасдиқлаш.
2. Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.
3. Жамиятнинг амалдаги кузатув кенгаши аъзоларининг фаолиятини тугатиш.
4. Жамият кузатув кенгашининг чекланган сонини тасдиқлаш.
5. Жамият кузатув кенгашининг янги таркибини тайинлаш.
6. Жамият бошқарув раисини тайинлаш.
7. Жамиятнинг амалдаги бошқарув органи фаолиятини тугатиш.
8. Жамият бошқарув органи янги таркибини тасдиқлаш.
9. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
10. Жамиятнинг амалдаги тафтиш комиссияси фаолиятини тугатиш.
11. Жамиятнинг янги тафтиш комиссияси яъзоларини тайинлаш
Акциядорларни рўйхатга олиш 2023 йил 28 феврал куни соат 13-00 дан 13-45 гача амалга оширилади. Акциядорлар умумий йиғилишига жисмоний шахс бўлган акциядорлар шахсни тасдиқловчи хужжатлари билан, уларнинг вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик шахс бўлган акциядорларнинг вакиллари эса белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади. Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 22.02.2023 йил холатига тузилади.
Қўшимча маълумотлар учун телефон: (73) 515 41 00
Жамиятнинг юридик манзили:150700, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Муқимий шаҳарчаси.
Жамият расмий веб сайти: www.kokandbiokimyo.uz, Электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак."> Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
«QO’QON BIOKIMYO» AJ КУЗАТУВ КЕНГАШИ
30.01.2023