«QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорларига Билдиришнома!
«QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорларининг 2023 йил 7 апрелдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорининг 7.1-бандига мувофиқ:
«QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорлари ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилганда ҳамда мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият томонидан қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида 3987 сўм бозор нарҳида қайтариб сотиб олиниши белгиланган.
Жамият томонидан олинадиган акциялар учун хақ тўлаш пул маблағлари кўринишида нақдсиз шаклда жамият хисоб-рақами орқали амалга оширилади.
Агар Сиз ўзингизга тегишли оддий акцияларни «QO’QON BIOKIMYO» АЖ томонидан олинишига ижобий қарор қабул қилган бўлсангиз, яшаш жойингиз ҳамда қайтариб сотиб олиш бўйича талаб этиладиган акциялар сонини кўрсатган ҳолда ёзма мурожаатингизни «QO’QON BIOKIMYO» АЖ манзилига юборишингиз сўралади.
Қўшимча маълумотларни олиш учун «QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорлар билан корпоратив алоқалар хизматига мурожаат этишингиз мумкин.
Манзил: Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчаси. 150700
Тел: 73-5154100, электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
жамиятнинг расмий веб сайти www.kokandbiokimyo.uz