Билдиришнома!
«QO’QON BIOKIMYO» AJ акциядорлари диққатига!
Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчаси манзилида жойлашган «Qo’qon biokimyo» AJ мажлислар залида 2024 йил 28 июнь куни соат 10-00 да жамият акциядорларининг 2023 йил якунларига бағишланган йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтади.
Йиғилиш КУН ТАРТИБИ:
1. «QO’QON BIOKIMYO» AJ умумий йиғилиш Регламентини ҳамда саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. «QO’QON BIOKIMYO» AJ кузатув кенгашининг 2023 йилда ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботини эшитиш тўғрисида. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини мустақил ташкилот томонидан баҳоланиши якунлари бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш.
3. «QO’QON BIOKIMYO» AJ директорининг 2023 йил якуни бўйича жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти ва бизнес режа бажарилиши тўғрисида ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
4. «QO’QON BIOKIMYO» AJда 2023 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича ўтказилган ташқи аудиторлик ҳисоботини ҳамда 2023 йил якуни бўйича жамиятнинг халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботини халқаро аудит стандартлари асосида ўтказилган ташқи аудиторлик ҳисоботларини эшитиш тўғрисида.
5. «QO’QON BIOKIMYO» AJнинг 2023 йил якуни бўйича тузилган йиллик ҳисоботини, шунингдек фойда ва зарарларини тасдиқлаш. Жамиятнинг 2023 йил молия – хўжалик фаолияти якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш, дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли, тартиби ва муддатларини белгилаш.
6. «QO’QON BIOKIMYO» AJ кузатув кенгашининг сон таркибини белгилаш.
7. «QO’QON BIOKIMYO» AJ кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
8. Аффилланган шахс билан келгусида «QO’QON BIOKIMYO» AJ томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.
9. Акциядорлар ёки уларнинг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри даъво қилиш учун белгиланган муддатда талаб қилиб олинмаган 2020 йил якуни бўйича ҳисобланган дивидендларни жамият ихтиёрида қолдириш.
10. «QO’QON BIOKIMYO» AJнинг 2024 йил учун бизнес режасини тасдиқлаш.
11. «QO’QON BIOKIMYO» AJ акциядорларининг 10.09.2022 йилдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорининг 2-бандига ўзгартиришлар киритиш.
12. «QO’QON BIOKIMYO» уставини янги тахрирда тасдиқлаш тўғрисида.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2024 йил 28 июн куни соат 09-00 дан 09-45 гача амалга оширилади.
Акциядорлар умумий йиғилишига жисмоний шахс бўлган акциядорлар шахсни тасдиқловчи хужжатлари билан, уларнинг вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик шахс бўлган акциядорларнинг вакиллари эса белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади. Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 24.06.2024 йил холатига тузилади.
Қўшимча маълумотлар учун телефон: (73) 515 41 00
Жамиятнинг юридик манзили:150700, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Муқимий шаҳарчаси.
Жамият расмий веб сайти: www.kokandbiokimyo.uz
Электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак."> Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
«QO’QON BIOKIMYO» АЖ кузатув кенгаши
31.05.2024