ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!
"QO’QONSPIRT" акциядорлик жамияти устав фондида жамиятнинг улуши мавжуд бўлган ҳўжалик жамиятларини бозор бахосини аниқланиши бўйича баҳоловчи ташкилот "Business Expert" МЧЖ томонидан тақдим этилган Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш учун танлов эълон қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги «Юқори сифатли этил спирти ва ликёр-арақ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3263 сонли қарори ижроси ва “Қўқонспирт” АЖ акциядорларининг 2017 йил 26 декабрда ўтказилган навбатдан ташқари умумий йиғилишида “Қўқонспирт” АЖ ўзи жойлаштирган оддий акцияларнинг бир қисми 808 190 460 дона оддий акцияларни жамият томонидан олиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
«Қўқонспирт» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!
2018 йил 25 январь куни соат 14-00 да Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Муқимий шаҳарчасида жойлашган «Қўқонспирт» АЖ мажлислар залида
акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.
2017 йил 7 декабр куни «Qo’qonspirt» акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан байрами тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда жамият бошқарув раиси в.в.б И.Абдуллаев сўзга чиқиб, жамият ишчи ходимларини байрам билан табриклади. Шундан сўнг тадбирнинг тақдирлаш қисмига ўтилиб, жамиятнинг бир қатор ишчи хизматчилари ҳалол меҳнати, намунали хулқи ва фидокорона хизматлари учун қимматбахо совғалар ҳамда файрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.