МАҚСАД ВА ФАОЛИЯТ
«Qo'qonspirt» АЖ фаолиятининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:
Этил озуқа спирти ишлаб чиқариш ва реализация килиш, келгусида фармацевтик маҳсулоти ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва маҳсулотнинг бошка янги турларини ишлаб чиқариш;
Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш, уларни қайта ишлаш ва сотиш, ишлаб чиқариш – техникавий мақсадларга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида корхоналарга, ташкилотларга ва фукароларга иш бажариш ва хизмат курсатиш;
Янги технологияларни, НОУ-ХАУларни ишлаб чиқариш ва жорий этиш, янги маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва сотиш, инновация ва маркетинг соҳасида хизмат кўрсатиш;
Тижорат фаолияти;
Савдо дўконлари очиш, улгуржи ва чакана савдони амалга ошириш;
Биноларни, кўчмас ва кўчар мулкларни ижарага бериш;
Ташқи иқтисодий фаолияти, экспорт ва импорт операцияларини Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунларида белгиланган тартибда амалга ошириш;
Савдо – харид ва савдо – воситачилик фаолияти;Фуқароларни ва бошқа юридик шаҳсларни электр-энергияси, газ, буғ (пар), сув билан таъминлаш;
Фуқароларга ва ташкилотларга транспорт, коммунал ва тиббиёт хизматларини кўрсатиш;
Қўшма корхоналар ташкил этиш ва улар билан шартнома тузиш;
Юқори сифатли махсулот ишлаб чикариш ва олиб келиш максадида чора-тадбирлар белгилаш;
Мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва консерва махсулотларини ишлаб чикариш;
Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш;Боғдорчилик хўжалигини ташкил этиш;Ёрдамчи хўжалик ва бўрдоқчилик фермерларини ташкил этиш ва ривожлантириш;
Мехмонхона хўжалигини ташкил этиш;
Қурилиш монтаж ишларини амалга ошириш ва қурилиш объектларини сотиш;
Амалдаги қонунларга риоя килган холда автотранспортларни, бино ва иншоатлар, ишлаб чиқариш воситаларини хамда ўзига қарашли булган бошка мол-мулкларни ижарага бериш хамда ижарага олиш, хадя килиш ва бошқа тартибда тасарруф қилиш.
Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари билан тақиқланмаган бошқа фаолиятлар.