МАҚСАД ВА ФАОЛИЯТ


«Qo'qonspirt» АЖ фаолиятининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

Этил озуқа спирти ишлаб чиқариш ва реализация килиш, келгусида фармацевтик маҳсулоти ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва маҳсулотнинг бошка янги турларини ишлаб чиқариш;

Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш, уларни қайта ишлаш ва сотиш, ишлаб чиқариш – техникавий мақсадларга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида корхоналарга, ташкилотларга ва фукароларга иш бажариш ва хизмат курсатиш;

Янги технологияларни, НОУ-ХАУларни ишлаб чиқариш ва жорий этиш, янги маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва сотиш, инновация ва маркетинг соҳасида хизмат кўрсатиш;

Тижорат фаолияти;

Савдо дўконлари  очиш, улгуржи ва чакана савдони амалга ошириш;

Биноларни,  кўчмас  ва  кўчар  мулкларни  ижарага  бериш;

Ташқи иқтисодий фаолияти, экспорт ва импорт операцияларини Ўзбекистон  Республикаси  амалдаги  қонунларида  белгиланган  тартибда  амалга ошириш;

Савдо – харид ва савдо – воситачилик фаолияти;Фуқароларни ва бошқа юридик шаҳсларни электр-энергияси, газ, буғ (пар), сув билан таъминлаш;

Фуқароларга  ва  ташкилотларга  транспорт,  коммунал  ва  тиббиёт  хизматларини  кўрсатиш;

Қўшма корхоналар ташкил этиш ва улар билан шартнома тузиш;

Юқори сифатли махсулот ишлаб чикариш ва олиб келиш максадида чора-тадбирлар белгилаш;

Мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва консерва махсулотларини ишлаб чикариш;

Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш;Боғдорчилик хўжалигини ташкил этиш;Ёрдамчи хўжалик ва бўрдоқчилик фермерларини ташкил этиш ва ривожлантириш;

Мехмонхона хўжалигини ташкил этиш;

Қурилиш монтаж ишларини амалга ошириш ва қурилиш объектларини сотиш;

Амалдаги қонунларга риоя килган холда автотранспортларни, бино ва иншоатлар, ишлаб чиқариш воситаларини хамда ўзига қарашли булган бошка мол-мулкларни ижарага бериш хамда ижарага олиш, хадя килиш ва бошқа тартибда тасарруф қилиш.

Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари билан тақиқланмаган бошқа фаолиятлар.