ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

 "QO’QONSPIRT" АЖ жамиятда қабул қилинган корпоратив бошкарув кодекси талаблари бўйича жамиятнинг ички хужжатларини рус тили ва инглиз тилига таржима қилиш учун мустақил ташкилот танлаш мақсадида танлов эълон қилади:

«Қўқонспирт» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

2018 йил 15 сентябр куни соат 14-00 да Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, 

Муқимий шаҳарчасида жойлашган «Қўқонспирт» АЖ мажлислар залида

«Қўқонспирт» акциядорлик жамияти акциядорларининг 

Навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

2018 йилнинг 15 сентябрь куни "Qo'qonspirt" акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Шу муносабат билан жамият фаолиятида пайдо бўлган муҳим фактлар бўйича маълумотлар веб-сайтнинг тегишли бандига ўз вақтида жойлаштирилди.

 

2018 йил 9 август куни «Қўқонспирт» АЖда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги байрами муносабати билан тадбир ўтказилди.

            Тадбирда жамият бошқарув раиси И.Абдуллаев, касаба уюшмаси раиси М.Хошимов, ёшлар иттифоқи етакчиси А.Габитов, маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул И.Зияевалар сўзга чиқиб, яқинлашиб келаётганган Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллик байрами билан барчани муборакбод этишди ҳамда мустақиллик даврида босиб ўтилган марралар, юришилган натижалар, шу жумладан жамиятда сўнгги йилларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари тўғрисида сухбатлар қуришди.