“Тошкент” РФБ бошқарувининг 2023 йил 20 апрелдаги қарорига кўра, “Тошкент” РФБ биржа котировкалаш варағи тўғрисида” ги Низомнинг 62-бандига асосан ва “Qo’qon Biokimyo” АЖнинг жамият акциядорларининг 2023 йил 7 апрелда бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилиши қарорига асосланган 14.04.2023й.даги мурожатини ҳисобга олиб, “Qo’qon Biokimyo” АЖ акциялари 2023 йилнинг 25 апрелидан “Тошкент” РФБ биржа котировкалаш варағининг “Транзит” категориясидан чиқарилганлиги маълум қилинади. Манба: https://uzse.uz/boards/3342 

​«QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорларига Билдиришнома!

«QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорларининг 2023 йил 7 апрелдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорининг 7.1-бандига мувофиқ:

«QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорлари ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилганда ҳамда мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият томонидан қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида 3987 сўм бозор нарҳида қайтариб сотиб олиниши белгиланган.

«QOQON BIOKIMYO» АЖ акциядорлари диққатига! 

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчасида жойлашган «QOQON BIOKIMYO» AJ мажлислар залида 2023 йил 7 апрель куни соат 10:00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

«ҚЎҚОН БИОКИМЁ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРГА УЛАРНИНГ АКЦИЯЛАРИНИ СОТИБ ОЛИШГА ТАКЛИФИ

Ҳурматли «ҚЎҚОН БИОКИМЁ» Акциядорлик жамияти акциядорлари!

«ҚЎҚОН БИОКИМЁ» Акциядорлик жамиятининг 99,68 фоиз улушини Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 23/35-уй манзилида рўйхатдан ўтган «First Premium Alliance» Масъулияти чекланган жамият томонидан сотиб олиниши муносабати билан хамда Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддасида (кейинги ўринларда «Қонун»), акцияларнинг 50 фоизидан ортиғи эгасига айланган шахснинг белгиланган мажбуриятини ҳисобга олган ҳолда,

«First Premium Alliance» МЧЖ акциядорларга «ҚЎҚОН БИОКИМЁ» Акциядорлик жамияти акцияларини бозор қийматида яъни 2023-йил 16-февралдаги «Тошкент» Республика Фонд Биржасидаги савдолар натижасида ҳар бир акция учун 3 987,0 сўм шаклланган миқдорида сотиб олиш бўйича ТАКЛИФ эълон қилади.

«QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорлари диққатига!

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчасида жойлашган «Qoqon biokimyo» AJ мажлислар залида 2023 йил 28 феврал куни соат 14:00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

ДИҚҚАТ АУКЦИОН !!!

"QO'QON BIOKIMYO" AJ балансидаги Аҳолига сервис хизмат кўрсатиш мажмуаси мулки Лот №3960993 рақами билан https://e-auksion.uz порталида қайта аукционга чиқарилди. Аукцион ўтказиш санаси 26.12.2022 йил. Барча манфаатдор томонларни савдога таклиф этамиз.

"QO'QON BIOKIMYO" AJ балансидаги Аҳолига сервис хизмат кўрсатиш мажмуаси мулки Лот №4235499 рақами билан ва Тикувчилик цехи мулки Лот №4235500 рақами билан https://e-auksion.uz порталида қайта аукционга чиқарилди. Аукцион ўтказиш санаси 27.01.2023 йил. Барча манфаатдор томонларни савдога таклиф этамиз.

ДИҚҚАТ АУКЦИОН !!! 

"QO'QON BIOKIMYO" AJ балансидаги Тикувчилик цехи мулки Лот №3960994 рақами билан  https://e-auksion.uz порталида қайта аукционга чиқарилди. Аукцион ўтказиш санаси 26.12.2022 йил. Барча манфаатдор томонларни савдога таклиф этамиз.